МУРОЖААТНОМА

МУРОЖААТНОМА
Ассалому алайкум азиз тумандошлар!
Бугунги кунда Республикамизнинг барча туман, шаҳарлари каби Навбаҳор туманида ҳам миллий бойлигимиз пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Барчамизга маълумки, азал-азалдан пахта халқимиз орасида оқ олтин дея таъриф берилиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг ажралмас қисми сифатида шаклланибгина қолмай, халқимизнинг қўшимча даромад манбаига айланиб улгурди.
Шу кунларда туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг "Темир дафтар”га киритилган ва кам таъминланган қатламининг турмуш тарзини янада яхшилаш ва оиласига қўшимча даромад олиб кириш мақсадида пахта йиғим-теримига жалб этиш бўйича кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот сифатида айтиб ўтишим жоизки, туманда 2020 йил 7555 гектар ер майдонларига пахта экилиб, парвариш қилинди. Жори йилда мазкур ер майдонларидан 23330 тонна пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш режалаштирилган.
Ушбу ғўза майдонларидан пахта ҳосилини ўз вақтида ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида туманда жами 123 та пахта терим отрядлари ташкил қилиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу отрядларга жами 11400 нафар ишчи хизматчилир иштирок этиши белгиланган.
Теримда қатнашиши режалаштирилган теримчиларнинг 9190 нафари кўнгилли теримчиларни ҳамда 2210 нафари пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларининг ишчиларини ташкил этади.
Азиз Навбаҳорликлар!
Пахта хом-ашёсини ўз вақтида, сифатли териб олинмаслиги ҳамда ёғин-сочин кунларга қолдирилиши миришкор деҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатлари ҳисобига етиштирилган пахта ҳосилини салмоғи камайиб, пахта сифатига, пировардида ҳосилдорликка путур етади, шартномавий режалар бажарилмай, иқтисодий самарага эришилмай қолишига сабаб бўлади.
Шу муносабат билан, бу йилги пахта ҳосилини ҳеч қандай нес-нобуд қилишларсиз, ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан тўлиқ ва сифатли териб олишда Сиз, азиз туманимиз фуқароларининг ўрни беқиёсдир.
Шу сабабдан, барчангизни 2020 йилги пахта ҳосилини ўз вақтида, сифатли териб олишга ўз ҳиссангизни қўшиб, давлатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда оилавий бюджетингизга қўшимча даромад олиб киришга чорлаб қоламан.
Барчангизга бу йилги пахта ҳосилини ўз вақтида тўлиқ ва сифатли ҳамжиҳатликда териб олишда куч-қувват ва соғлик-саломатлик тилайман!
МУРОЖААТНОМА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.