ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.

ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан жорий йилнинг 17 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор туманидаги "Уч тут” қишлоғида Республика ишчи гуруҳи ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларининг 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганиб чиқилди.
                    ЖАРАЁН ДАВОМИДА...
Кўмир ва кҳмир брикет: ҳудуддаги 4 та умумтаълим мактабига жамғарилиши режалаштирилган 105 тонна, 3 та МТТ га 37 тонна, 1та ҚВП га 30 тонна бюджет ва ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож "Темир дафтар” га киритилган 9 та аҳоли хонадонларига 5 тонна ҳомийлик маблағлари ҳисобидан кўмир ва кўмир брикет маҳсулотлари етказиб берилди.
Электр узатиш тармоқлари: ҳудуддаги таъмир талаб бўлган аҳоли томонидан қўл бола усулда ўрнатилган 98 дона электр узатиш тармоғи таянчлари янгисига алмаштирилди, 1 та электр узатиш тармоғи трансформатор янгидан ўрнатилди.
Суюлтирилган газ: ҳудуддаги аҳоли хонадонларига 210 дона тўлдирилган маиший газ баллонлари, "Темир дафтар” га киритилган оилаларга 11 дона янги газ баллонлари етказиб берилди. Ўрганилган 400 та аҳоли хонадонларидан носозлиги мавжуд бўлган 77 та хонадоннинг газ плиталари ва иситиш ускуналари таъмирлаб берилди.
Тоза ичимлик суви: ҳудуддаги 10 дона тоза ичимлик суви жумраклари янгисига алмаштирилди, 3 та сув тақсимлаш қудуғи жорий таъмирланди, янгидан сув тармоғида уланган 31 та аҳоли хонадонларига ичимлик суви тўлов дафтарчалари очиб берилиб тегишли базага киритилди.
Маиший чиқинди: Аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектлари зич жойлашган ҳудудларга 3 дона янги чиқинди йиғиш контенерлари ўрнатилди, ҳудуддаги 15 тонна маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
Кўп қаватли уй-жойлар: Туман марказидаги 16 та кўп қаватли уй-жойларнинг таъмирталаб бўлган 7 дона электр шитлари, 1 дона болалар майдончаси, 300 п\ м ирригация тармоғи, тарновлари таъмирланди.
ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.
ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.
ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.
ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.
ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.
ОЛДИНДА ҚИШ! НАВБАҲОР ТУМАНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.