Навбаҳорда қуёнчилик.
"Азизбек Асилбек Бизнес Кластер" МЧЖ га қарашли Қуёнчилик кластери туманимиздаги Қоражон маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ушбу лойиҳага яъни қуёнчиликни кенгайтиришга 2 млрд сўм кредит маблағи ажратилган. Бинонинг қурилиш ишлари якунлаган қисмига 1500 бош қуён олиб келиб парваришланмоқда. Бинонинг қолган қисмида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа орқали бир нечта иш ўринлари яратилиб, халқимизга сифатли гўшт ва тери маҳсулотлари етказиб берилади.