НАВБАҲОР ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ҚАНДАЙ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА?

НАВБАҲОР ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ҚАНДАЙ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА?
Оила жамиятнинг негизи, ватан ичра бир ватандир дейди доно халқимиз. Шундай экан уларнинг ажралиб кетишини олдини олиш барчамизнинг зиммамизга бирдек масъулият юклайди.
Бугунги кунда Навбаҳор туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш ва оила тинчлигини сақлаб қолиш ишларида барча мутасадди ташкилотлар жонбозлик кўрсатиб ҳамкорликда иш юритиб келмоқда.
Биринчи навбатда туманда нотинч ва ажрим ҳолатларига моиллиги бор оилаларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилган бўлиб рақамли кўрсаткичлар билан сизни қуйида таништириб ўтаман.
Туманда бугунги кунга қадар ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг умумий сони 137 та бўлиб шундан туман фуқаролик судига 32 та, туман ФҲДЁ га 21 та, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 84 та ариза келиб тушган.
Келиб тушган барча аризалар атрофлича ўрганилиб, ҳар бир оила билан идувидуал ишлаш усули йўлга қўйилиб оилаларга психолог маслаҳатлари берилиб улар билан туман имом хатиблари ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Юқорида айтиб ўтилган саъй ҳаракатлар натижасида бугун туманда ажрим ёқасига келиб қолган 115 та оила яраштирилиб бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Бундан ташқари туманда оилаларнинг ажрим ёқасига келиб қолишини олдини олиш мақсадида туман ФҲДЁ да "Иновацион мактаб” ва "Бувижонлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилиб балоғат ёшига етган ва турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз учун бахтли оила қуришлари учун кўмаклашиш режалаштирилган.
НАВБАҲОР ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ҚАНДАЙ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.