“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–630-сон, 24.07.2020 й.)

"“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг  мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–630-сон, 24.07.2020 й.)тўғрисида”ги Қонуннинг
мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–630-сон, 24.07.2020 й.)

I. Қонуннинг мақсади

Инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

II. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

Қонун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш ҳамда қўллаш учун қулай муҳитни шакллантириш, инновацион фаолият соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Инновация– фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма.

Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қонунга кўра, Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси ва тегишли ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Бундай лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йил.

Инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари ўтказилиши мумкин.

Инновация турлари:

Маҳсулотга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишлар ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар;

Жараёнга оид инновациялар – техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёхуд таълим усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек технологиялар трансферини амалга оширишга қаратилган инновациялар;

Маркетингга оид инновациялар – маҳсулотнинг дизайни ва қадоқларидаги ўзгаришларни қамраб олувчи янги ёки такомиллаштирилган усулларни жорий этишга, маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) сотиш ва тақдим этишнинг янги усулларидан фойдаланишга, янги нархлаш стратегияларини шакллантиришга қаратилган инновациялар;

Ташкилий инновациялар – бизнесни ташкил этиш ва юритиш, иш ўринларини ташкил этиш ва ташқи алоқаларни йўлга қўйишнинг янги ёки такомиллаштирилган усулларини жорий этишга қаратилган инновациялар.

Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.

Инновацион инфратузилманинг субъектлари:

·Инновацион технологик парк;

·Технологиялар трансфери маркази;

·Инновацион кластер;

·Венчур ташкилоти;

·Инновация маркази.

Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари:

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари;

Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

венчур ва бошқа жамғармалар;

халқаро грантлар, банк кредитлари;

инвестор ва ҳомийларнинг маблағлари;

инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими.

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг  мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–630-сон, 24.07.2020 й.)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.