Эл соғлиги ҳар нарсадан устун

"Эл соғлиги ҳар нарсадан устун" шиори остида Навбаҳор туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан пандемия шароитида савдо маданиятига риоя этиш, дори-дармон нархларини барқарор сақлаш ва уларни захирасини яратиш мақсадида туманда мавжуд хусусий ва ижтимоий дорихоналарида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида дори-дармон воситаларининг нархларини сунъий оширмаслик зарурлиги, профилактика учун ишлатиладиган, иммунитетни кўтарувчи дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш ва ҳозирги пайтда ташкил этилган туман штаби билан яқин алоқада бўлишлиги тушунтирилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг айланма маблағлари учун қисқа муддатли кредитлар ажратиш, дори-дармон воситаларини бевосита манзилгача етказиш борасида амалий ёрдамлар берилиши келишиб олинди
Эл соғлиги ҳар нарсадан устун
Эл соғлиги ҳар нарсадан устун
Эл соғлиги ҳар нарсадан устун
Эл соғлиги ҳар нарсадан устун
Эл соғлиги ҳар нарсадан устун

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.