Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай ҳужжат

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси соғлиқнисақлаш вазирининг2015 йил 20 мартдаги
25-сонли буйруғи билан тасдиқланган (ЎзбекистонРеспубликасиАдлиявазирлигитомонидан2015 йил 17 апрелда рўйхатданўтказилган,рўйхатрақами 2667-сон) "Меҳнатгалаёқатсизлик варақаларини бериштартибитўғрисида"гиЙўриқноманинг 1-бандигакўрамеҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишданозодқилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизликнафақаси ёкиҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлашучунасосбўладиганҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиганкасалланишнингҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Фуқароларнингкасаллиги,шикастланганлиги,ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетобаъзосинипарваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги,санаторий-курортдадаволанганлиги,шунингдексоғлиғи ҳолатига кўрабошқа ишга ўтказишучунвакарантинтуфайлимеҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўрааниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билантасдиқланади.

 

Юқоридагийўриқномага асосан қуйидагилар меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билантасдиқланади:

ўқувчи, талаба, магистрант,клиникординаторвакаттаилмийходим-изланувчиларнингўқишга вақтинча лаёқатсизлиги;

алкоголгақарамлик натижасидаги касалликларважароҳатлар, шунингдек мастлик натижасида олинган жароҳатлар;

ходимларни даврий профилактик тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

ҳарбий хизматгачақирилувчиларни амбулаторияёкистационаршароитдатиббийкўрикданўтказилганлиги;

касалликнинг келиб чиқиши касббиланбоғлиқлигини аниқлашюзасидантекширувўтказилганлиги;

айбланувчи ёки судланувчининг суд ажрими билан тиббий муассасага жойлаштирилганлиги;

амбулатория шароитида ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври ўнтўрткалендарькунданошганлиги.

Меҳнатгалаёқатсизлик варақалари вамеҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари,қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими, шужумладан,вазирликлар,идораларвабошқа давлат ташкилотларигақарашли даволаш-профилактикамуассасаларинингдаволовчишифокорларитомонидан берилади.

Қуйидаги муассасаларнингшифокорларимеҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришгаҳақли эмас:

тез тиббий ёрдам ва қон биланишлашхизмати;

шифохоналарнингқабул бўлимлари;

суд-тиббий экспертиза муассасалари;

пансионат ва санаторий-курортлар, сил касалликлари санаториялари бундан мустасно;

физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.

Касаллик ва шикастланганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасимеҳнатга лаёқатсиз шахс мурожаатқилган ёхуд даволангандаволаш-профилактикамуассасаситомониданмеҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кунданбошлабберилади.

Амбулатория шароитида даволанишда даволовчи шифокор якка ўзи беш календарь кунигача меҳнатгалаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатгалаёқатсизлик маълумотномасиберишҳуқуқига эга.

Вақтинчамеҳнатга лаёқатсизлик бешкалендарькуниданошгандамеҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёкимеҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати даволовчи шифокорвабўлиммудиритомониданҳар сафар ўн календарь кундан ортиқ бўлмаганмуддатгаузайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 285-моддасигаасосанвақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда,меҳнатда майиббўлганёкибошқача тарздашикастланганда,шужумладантурмушдажароҳатланганда, оиланингбетобаъзосинипарваришқилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортдадаволангандавапротезқилинганда тўланади.

Вақтинчамеҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлганвакасбкасаллигигачалингандаишҳақининг тўлиқ миқдорида,бошқа ҳоллардаэса,ходимнингдавлатижтимоий суғуртаси бадалларинитўлаганмуддатига(умумийишстажига),қарамоғидагивоягаетмаганболаларинингсонивабошқа ҳолатларгақараб, иш ҳақининг олтмишфоизиданюзфоизигачамиқдорда тўланади.

 

 

Туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси С.Қаюмов

 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай ҳужжат

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.