Қонунчиликдаги янгиликлар

Қонунчиликдаги янгиликлар

 

 

 

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (440-сон, 13.07.2020 й.)

 

Қарорга мувофиқ, бир-бирининг бевосита бўйсунуви ёки назорати остида бўлган қариндош-уруғларнинг бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлар тоифасига архив ходимлари ҳам киритилди.

 

Мазкур қоида муассасанинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларига татбиқ этилмайди.

 

Шунингдек қарор билан, Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, давлат архивларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига тушган маблағларининг 50 фоизи архив ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига йўналтирилиши белгиланди.

 

Туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси С.Қаюмов

Қонунчиликдаги янгиликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.