Қонунчиликдаги янгиликлар

Қонунчиликдаги янгиликлар

 

Овчилик хўжалигини юритиш тартиби белгиланди

 

"Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–627, 08.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

 

Қонунга мувофиқ, овчилик хўжалиги қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

 

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш;

 

ёввойи ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш;

 

юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.

 

Қонунга кўра, табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, ов қилиш жойларига, шу жумладан овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.

 

Ёввойи ҳайвонлани тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

 

Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома юридик ва жисмоний шахслар билан тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган қуйидаги давлат органлари ўртасида 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тузилади:

 

• Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

• Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

 

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

 

Туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси С.Қаюмов

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.