Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг  биринчи сессияси бўлиб ўтди2015 йил 10 январ куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши депутати Г.Пайзиев олиб борди.

Дастлаб Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига 2014 йил 21 декабр ва 2015 йил 4 январда ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Б.Умаровнинг ахбороти тингланди. Шундан сўнг Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига сиёсий партиялардан кўрсатилган депутутлар гуруҳларини рўйхатга олиш ва гуруҳ раҳбарларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек сессия доирасида Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш депутатларнинг муҳокама марказида бўлди. Муҳокама ва музокаралардан сўнг Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг доимий комиссиялари тузилди ва уларнинг таркиби тасдиқланди.

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг  биринчи сессияси бўлиб ўтдиСессияда вилоят ҳокими Э.О.Турдимов иштирок этди ва кейинги беш йил давомида Навбаҳор туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ислоҳотларни атрофлича таҳлил этиб, истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган ишларда депутатларнинг ҳам ўрни беқиёслигини алоҳида таъкидлади. Сессия сўнгида ташкилий масала кўрилиб Навоий вилоят ҳокими томонидан Навбаҳор туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Э.О.Турдимов номзод Нарзиев Абдураззоқ Узоқовичнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида депутатларга батафсил маълумот берди. Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига сайланган партия гуруҳлари раҳбарлари туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни қўллаб-қуватлашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.