КАРАНТИН ДАВРИДА ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ҚОИДАЛАР

КАРАНТИН ДАВРИДА ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ҚОИДАЛАР

Фуқаролар учун карантин талаблари ва қоидалари

- жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

- оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

- барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

- масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1,5-2 метр) ҳолда намоз ўқилади.

Фуқароларнинг мамлакат бўйлаб саёҳати даврида талаблари:

- саёҳат давомида ўзи ва оила аъзолари шахсий ҳимоя воситаларига захираси билан эга бўлиш (ниқоб, қўлқоб, антисептик восита)

- одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик, ижтимоий масафони сақлаш;

- қўлларни тет-тез совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан дизенфекциялаш;

- кўчаларда жойлашган бонкаматлардан нақд пулларни олишда олдин ва кейин қўлларни дизенфекциялаш;

- умумий фойдаланиш буюмлари эшиклар тутқичи, лифтлар тугмалари, рўйхатга олиш жойи ва стойкаси ва ундаги ручкалардан фойдаланишдан олдин ва кейин қўлларни дизенфекциялаш;

- умумий овқатланиш жойларида масофани сақлаш, овқат танавул қилишдан олдин қўлларни оқар сувда ювиш ва бир марталик қоғоз сочиқлардан фойдаланиш, хар бир столда 2 метрлик масофада жойлашганлигига этибор қаратиш;

- бозорларга дизенфекция тунели орқали кириш.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидаларга амал қилмаслиги МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бунда 1.115.000 сўмдан 6.690.000 сўмгача маъмурий жарималар қўлланилиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти йўналишида карантин қоидалари ва талаблари 

Қурилиш объектларида: 

- мулоқотни минималлаштириш учун битта қурилиш лойиҳаси ишида иштирок этадиган барча ишчиларнинг бажарилган ишларга қараб гуруҳларга бўлинишини таъминлаш; 

- қурилиш ишларининг узлуксиз бажарилишини таъминлаш учун ишчиларнинг захира гуруҳларини тузиш ёки ишдан ташқари турли хил иш жойлари (яшаш жойида, овқатланиш жойларида) ўртасида алоқа қилмасдан сменали усул сифатида ишларни ташкил этиш; 

- иккиламчи чанг пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча чангланадиган қурилиш чиқиндиларини нам ҳолатда тозалаш; 

- бир-биридан 2 метрдан кам масофада жойлашган иш жойлари ҳимоя экранлари билан ажратиш; 

- қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

Деҳқон бозорларида:  

- деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ҳолда "зигзаг” тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади; 

- ҳар бир бозорга киришда "дезинфекция туннели” ва "санитария постлари, дезинфекция гурухлари” ташкил этилади; 

- бозор худудига кирган шахсларни дезинфекция қилиш (сотувчилар, харидорлар, бозор ходимлари ва бошқалар); 

- иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда ваколатли органларга дарҳол хабар бериш; 

- бозорлар худудларини кун давомида (2-3 марта) дезинфекция қилиш; 

- карантин чоралари талабларига мувофиқлигини текшириб бориш (тиббий ниқоблар, қўлқоплар мавжудлиги, сотувчилар ва ходимлар учун). 

- деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор худудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконларида қадоқланмаган маҳсулотлар, ёпиқ ҳолатда (полиэтилен плёнкаларга ўралган, бир марталик пакетларга солинган ва х-к.) сақланади; 

- савдо нуқталарида сотувчилар ўртасида ижтимоий масофа (2 метр) таъминланади; 

- деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконлари атрофида қўл ювиш воситалари билан жихозланган бир нечта қўл ювиш жойлари (зарур ҳолларда кўчма қўл ювиш нуқталари) ташкил этилади; 

- озиқ-овқат дўконларининг кириш қисмида махсус тўсиқлар (стол, стул, доска ва бошқалар) ташкил этилади ва савдо фаолияти махсус "дарча”дан амалга оширилади; 

- деҳқон бозорининг ҳудудлари аниқ зоналарга ажратилади; 

- савдо; маъмурий ва сақлаш (маъмурий ва маиший объектлар, шу жумладан бозор ходимлари учун овқатланиш, омборхона); 

- харидорларга хизмат кўрсатадиган бозор; 

- алоҳида транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи; 

- маиший, ахлат йиғиш жойи.

Шунингдек, ёпиқ павильонларда, савдо расталарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси; 

- очиқ жойларда ёки навес остида савдо қилиш; 

- автомобиллардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси; 

- умумий овқатланиш ва маиший хизмат; 

- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси майдонлари ажратилади. 

Савдо жойлари сотувчилар ва харидорни тўғридан-тўғри хаво-томчи инфекциясидан ҳимоя қилувчи қурилмалар (экранлар, пластик ўрамлар ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, бозорнинг барча ходимлари, шу жумладан сотувчилар ҳам юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига қўлқоп кийишлари керак. 

 Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш билан шуғулланадиган бозор ишчилари ва савдогарлардан (тарозилар, гўшт майдалагичлар, дўконлар ва ҳк): 

- кийимнинг, юзнинг, тананинг, қўлларнинг, сочларнинг тозалигига риоя қилиши, тирноқларни қисқартириши; 

- шахсий буюмларни кийиниш хонасида қолдириши, уй ва санитария кийимларини алохида сақлаши керак; 

- ишга киришдан олдин қўлини совун ва сув билан ювиш, тоза санитария кийимларини, шунингдек ниқобни кийиш, сочларни қалпоқ, шарф остида олиш ва қўлқоп кийиши талаб этилади.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар савдо дўконлари, савдо мажмуалари, улгуржи савдо ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари, шу жумладан автоулов қисмлари савдоси, кийим-кечак, заргарлик буюмлари, оптика, гул дўконларида:

- аҳолига масофадан туриб хизмат кўрсатишни жорий этиш. 

- савдо нуқтасининг ўзи ва уларга туташ ҳудудда хавфсизлик ва бошқа хизматлардан фойдаланиш; 

- бинога кириш жойида ҳар бир ташриф буюрган одамнинг тана ҳароратини контактсиз кузатишни ташкил қилиш. Агар шахсни ҳарорати кўтарилганлиги аниқланса, дархол 103 телефон орқали тиббий ёрдамни чақириш билан дўконга киришига йўл қўймаслик;

Умумий овқатланиш обеъктларида:

- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

- фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

Меҳмонхоналар хизматини ташкил этишда:

- сайёҳлик ва экскурсия хизматларини кўрсатувчи меҳмонхоналар, туристлар ва диққатга сазовор жойларнинг (бундан кейин - туристлар) ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаши керак. 

- меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши; 

- умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, валюта айрибошлаш шаҳобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминлаши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши; 

- ходимлар ва мижозларнинг сонидан келиб чиқиб шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик заҳираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши; меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда тиббиёт ходимининг доимий фаолияти таъминланиши; 

- меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 1 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди. 

Умумий жойларда, шу жумладан меҳмонхонага ва ресторанга кираверишда қўлни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари билан тўлдирилган дозаторлар ўрнатилади. 

Қўл ювиш жойи махсус сенсорли мосламали суюқ совун қуювчи дозатор билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу ерда, албатта, донали салфеткалар, қоғоз сочиқлар ёки электр сочиқлар бўлиши керак. Кўп марта ишлатиладиган сочиқни осиб қўйиш қатъиян ман этилади. 

Санитария кабиналарининг эшик тутқичлари, ҳожатхоналарнинг юзаси ва қопқоқлари, сувни тўкиш учун тутқичлар зарарсизлантирувчи эритма билан артиб турилади. 

Гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолиятида:

- иш бошлашдан олдин, вирусга қарши режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш керак; 

-бинонинг кириш қисмига тери антисептиклари билан ишлов берилган жойларни (таркибида 70% бўлган этил спирти, изопропил миқдори камида 60%) ташкил этиш, шу жумладан дозаторларни ўрнатиш; парфюмерия ва косметика воситалари (геллар, лосьон, таркибидаги спирти бўлган ўхшаш суюқликлар) ёки дезинфекцияли салфеткалар; 

- гўзаллик салонлари ёки сартарошхонага унинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсларни кириши тақиқланади; 

- ходимлар ва ташриф буюрувчилар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш/камайтириш мақсадида хизматни ташкил этишда ташриф буюрувчиларни камида 15 дақиқалик вақт оралиғини сақлаган ҳолда келишлари учун буюртмалар олишни йўлга қўйиш; 

- гўзаллик салони ёки сартарошхонада ташриф буюрувчилар томонидан хизматни кутишни истисно қилиш; кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш; 

- ҳар бир ташриф буюрувчига алоҳида хонада хизмат кўрсатиш ёки бир бирини ораси ойнакли экран билан тўсилган креслоларда хизмат кўрсатиш. 

- хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари - тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (М-95 респиратори ёки бир вақтда 2 та оддий ниқоб тақиш), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя ойнаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган холда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс - 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади. 

- иш жойларида овқатланишни тақиқлаш, шунингдек ташриф буюрувчилар учун чой, қаҳва ва бошқаларни тақиқлаш. 

- тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш. 

- маникюр, педикюр, татуировка, косметик муолажаларда ишлатиладиган асбобларни дезинфекциялаш ва стерилизация қилишда қуйидагилар ёрдамида амалга оширилиши лозим; 

- кимёвий дезинфекциялаш воситалари (дезинфекциялаш воситалари, шу жумладан тери антисептиклари; стерилизация олдидан тозалаш ва стерилизация қилиш воситалари); 

- дезинфекциялаш ва стерилизация ускуналари (дезинфекция ускуналари ва ювувчи мосламалар, шу жумладан ултратовуш ускуналари, вирусларни, бактерияларни ва эндоспорларни инактивация қилиш ускунаси, стерилизатор); 

- ёрдамчи ускуналар ва материаллар (пуркаш мосламалари, бактериал филтрлар, стерил асбобларни сақлаш учун ультрабинафша нурлари билан ишлов бериш камералари, зарарсизлантириш учун идишлар, стерилизация қутилари ва қадоқлаш материаллари, кимёвий индикаторлар ва бошқалар). 

- мижознинг бўйни ва юзидан кесилган сочларни артиш учун антисептик билан намланган индивидуал сочиқ билан ишлатилиши керак; 

- вирусга қарши ишлатиладиган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда хоналарни ва умумий фойдаланиш жойларини (овқатланиш, дам олиш, ҳожатхона хоналари) намли тозалаш; 

- ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, вирусли режимда дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча юзаларини (эшик тутқичлари, ўчиргичлар, қўл тутқичлар ва бошқалар) зарарсизлантириш;

- вирусли режимга мувофиқ ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган ускуналарда зарарсизлантиришни ўтказиш. 


Барча турдаги маиший хизмат ва хизмат кўрсатиш объектларида: 

- муассасага кириш жойида дезинфекцияли (дезтўшама) эритма билан тўйинган, махсус тўшама ташкил қилиш, бир сменада камида бир марта алмаштириш; 

- кундалик тозалашни вирусли режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиб, юзаларини (тутқичлар, креслолар ва бошқаларни) зарарсизлантиришни амалга ошириш. 

- ходимлар томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш. 

- иш куни давомида термометрия ўтказган ҳолда нафас олиш аъзолари касалликлари аломатлари борлигини текширишни ташкил этиш. 

- ҳавфли гуруҳлардаги шахсларни (ёши 65 дан ошган, сурункали касалликлари бўлган, иммунитети пасайган шахслар ва ҳомиладор аёлларга ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўрнатган ҳолда) ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтказиш. 

- банклар, шу жумладан тижорат банклари филиаллари (кассалар), мини-банклар, микрокредит ташкилотлари, валюта айирбошлаш шахобчалари ва банк биноси ташқарисида жойлашган халқаро пул ўтказмалари (божхона чегараси зонасида жойлашган банк инфратузилмаси ва кўчма кассалар бундан мустасно) аҳолига пенсия ва нафақаларни тақсимлаш учун белгиланган (бундан кейин - банк), шунингдек нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялари. 

- банклар, нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялари мижозлар билан яқин алоқани минималлаштириш чораларини кўришлари керак. 

- барча мижозларни масофадан хизмат кўрсатишга ўтказиш, шу жумладан банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда, кейинчалик заруратга қараб буюртма асосида тайёрланган ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш масаласини ишлаб чиқиш. 

- банк фаолиятининг асосий принципларидан келиб чиққан ҳолда, бинода иккита асосий блокни ажратиб кўрсатиш мумкин - операцион касса блоки ва ахборотлаштириш хоналари, офис хоналари ва уларга ёрдамчи бинолар, шунингдек қўриқлаш ва хавфсизлик хизматлари. 

Такси фаолияти йўналишида:

- такси ҳайдовчилари йўловчиларни орқа ўриндиқда, йўналиши бўйича энг кўпи билан 2 нафар йўловчини (оилавий ўтирганлар бундан мустасно) олиб боришлари керак; 

- такси ҳайдовчиси ҳаракатланишдан олдин мижоз ўтирадиган барча жойларни дезинфекция қилиши шарт; 

- ҳар бир йўловчини ташишдан кейин эшик очадиган жой, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт; 

- ҳавонинг димиқишини олдини олиб, транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриши зарур. Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмларини (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар) рул, харакатланиш дастаги, эшикни очиш, дераза ва иқлимни бошқариш тугмалари, шунингдек мултимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари билан, тери қопламалар ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади; 

- такси ҳайдовчиларидан автоуловнинг ички қисмини кунига камида икки марта доимий равишда тозалаш, автомобилнинг салонини дезинфекциялаш воситалари билан тозалаш ва салон қисмини шамоллатиб туришлари тавсия этилади; 

- автотранспорт воситаларининг ҳавоси портатив ултрабинафша нурлантирувчи воситалар ёки дезинфекциялаш воситаларининг аэрозолларидан фойдаланган ҳолда одамлар ва маҳсулотлар йўқлигида зарарсизлантириш тавсия этилади. 

- йўналишда ишлатилган бир марта ишлатиладиган идишлар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари, ниқоблар, дезинфекция эритмали салфеткалар бир марталик маҳкам ёпиладиган пластик пакетларга йиғилиб, улар юк хонасига жойлаштирилади ва йўналиш охирида зарарсизлантирилади. 

Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади.

Тадбиркорлик субъектларининг юқоридаги карантин қоидалари ва талабларига амал қилмаслиги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан 11.150.000 сўмгача маъмурий жарима қўлланилиши мумкин.

Шу билан бирга, карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

КАРАНТИН ДАВРИДА ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ҚОИДАЛАР

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАВҚУЛОДДА КОМИССИЯСИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.