Бош вазир қабулхоналарига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди.

Бош вазир қабулхоналарига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги 285-сонли қарори қабул қилинди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2020 йилдаги 558-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари мудирларига:

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш ҳуқуқи берилди.

МЖтК 43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб булади.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Бош вазир қабулхоналарига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.