Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қўшимча имтиёзлар берилди.
Президент "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача қуйидагилар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:
-кичик тадбиркорлик субъектлари;
-бозорлар ва савдо мажмуалари;
-кинотеатрлар;
-умумий овқатланиш жойлари;
-жамоат транспортлари ташкилотлари;
-спорт-соғломлаштириш муассасалари;
-шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.
Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 9 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ, апрель-май ойлари учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан;
2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланганпеня ва жарималардан воз кечиладди.
Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни120 кунгача кечиктириш ҳуқуқиберилади.
2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учунижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгачапасайтирилади.
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.
Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида:
-2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.
-Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш ва ечиб олиш бўйича инкассо топшириқномаларини қайтариб олади.
-Солиқ тўловчилар 15 май ҳолатига бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Шу каби, 1 июндан бошлаб қўшимча равишда 14 ёшгача фарзанди бўлган, 2 ёшгача бола парвариши учун ва моддий ёрдам олувчи оилаларга ажратиладиган ижтимоий ёрдам пуллари олувчилар 10 фоизга оширилади.
Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов