Янги қарорнинг мазмун ва моҳияти.

Янги қарорнинг мазмун ва моҳияти.

Маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси президентининг "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш, уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учунаҳолига имтиёзли шартлар асосида ажратиб бериш тартиби жорий қилинади.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг тақсимотига асосан Молия вазирлиги туман бюджетигаер майдонларини фойдаланишга киритиш учун зарур маблағларни ажратганидан сўнг туман ҳокимлиги қудуқ қазиш, суғориш тармоқларини тиклаш орқали ер майдонларини сув билан таъминлаш, электр энергиясини тортиш, сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг техник ва молиявий кўрсаткичларини белгилайди ва ушбу ишларни амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни танлов асосида аниқлайди.

Туман ҳокимлиги фойдаланишга киритилган ер майдонларини деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга1 гектаргачадеҳқон хўжалигини юритиш учун, истисно тариқасида,10 йилгача муддатгаижарага беради ёки тажриба-синов тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан5 гектаргачабўлган ер майдонларини10 йилгачамуддатга ижара ҳуқуқиниэлектрон аукцион асосида сотади.

Ушбу ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан туман ҳокимининг қарори қабул қилинади, бунда ер майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш ва устувор равишдасабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинларни экиш, боғ ва токзорлар барпо этишназарда тутилади.

Ердан фойдаланиш давомида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорлик субъектларига ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, туман ҳокимликлари фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг яхлитлиги, бир маҳсулот турига ихтисослашиши, мева-сабзавотчиликкластерлари ва кооперациялари орқали деҳқон хўжаликларига уруғлик ва кўчатлар етказиш, илғор агротехнологияларни ўргатиш, етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишда кўмаклашади, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини етарли ҳажмда ва ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари учун зарур инфратузилмани яратади.

Ушбу қарор доирасида ижарага бериладиган ер майдонларида енгил конструкциядаги дала шийпон ва суғориш иншоотларини жойлаштиришга рухсат берилади, бошқа турдаги, шу жумладантурар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман этилади.

Мазкур қарор доирасида фойдаланишга киритилган ер майдонларимақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча500минг сўмданрағбатлантирилади.

Ушбу қарор билан тегишли вазирлиги ва идораларга деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонунини, шунингдек,"Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”гиҚонунилойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов
Янги қарорнинг мазмун ва моҳияти.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.