ҲЕЧДАН КЎРА КЕЧ

ҲЕЧДАН КЎРА КЕЧ

 

Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими иш юритувига ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва қолдиқдаги ижро ҳужжатларини камайтириш мақсадида, феврал ойи давомида 1.868 та 1 млрд. 475 млн. 659 минг сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланди ва тугатилди, шундан 1 млрд. 125 млн. 833 минг сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликлар амалда ижроси таъминланди, давлат фойдасига ундирувлар бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 1.653 та 1 млрд. 002 млн. 996 минг сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан, 1.595 та 956 млн. 791 минг сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ижроси таъминланди, солиқ қарздорлигини ундириш бўйича феврал ойида 403 млн. сўмлик режа берилган бўлиб, берилган режани бажариш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 628 млн. 301 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилишини таъминланди, шунингдек, давлат ижрочилари томонидан берилган ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талабини бажармаган 200 та қарздорларга нисбатан 25 млн. 115 минг сўм ижро йиғими кўлланилиб, шундан 20 млн. 858 минг сўм ижро йиғими ундирилиши таъминланди.иш ҳақига қаратилган.

Бўлим томонидан суд қарори ва бошқа орган қарорларни ижроси сўзсиз таъминлашда ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор тумани яшовчи қарздор Ҳамдамов Азиз (исми фамилияси ўзгартирилган) га нисбатан суд томонидан 2014 йилда қарор қабул қилиниб, уч нафар фуқарога жами 258 млн сўм зарар тўлаши белгилаб қўйилган бўлсада, тўловни амалга оширмасдан келиб, чет элга бориб дам олиш мақсади бюро томонидан чиппакка чиқарилди.

Унга нисбатан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча чиқишни чеклаш тўғрисида”ги қарор қарздорни чет давлатга чиқишга йўл қўйилмаслига ва қарздорнинг фуқаролар фойдасига 258 млн сўм зарарни тўлиқ тўлаб беришага сабаб бўлди.

Қилинаётган ишларимиз асосий мақсадларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Бу борадаги фаолиятимиз тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда кенг кўламда давом эттирилмоқда.

 

 

Мажбурий ижро бюроси

Навбаҳор туман бўлими

бошлиғи ўринбосари Фаррух Шарипов

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.