Ўзбошимчалик билан уланиш оқибатлари.

Ўзбошимчалик билан уланиш оқибатлари.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бюро органларининг асосий вазифалари этиб электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтирилишини таъминлаш, энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш ва бошқа бир қатор вазифалар белгиланган.

Навбаҳор туманида олиб борилган кенг қамровли тушунтириш-тарғибот тадбирларига қарамасдан, айрим аҳоли-истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли соҳаси ҳамон ҳуқуқбузарликлар содир этилиб келинмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими томонидан жорий йилнинг январь ойи давомида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 9 та (электр энергиясидан 7 та ва табиий газдан 2 та) ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида таъминотчи корхоналарга жами 2.387.524 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, зарарлар ундирилиши тўлиқ таъминланди.

Мажбурий ижро бюросининг Навбаҳор туман бўлими томонидан 11.01.2020 йилда ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида, тумандаги "Янги обод” МФЙда яшовчи Зохидов Аброр Хасанович (исми фамилияси ўзгартирилган) яшаш ҳовлисида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, туман электр таъминоти корхонасига 271.872 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилди. Мазкур ҳолат бўйича фуқаро И.Курбановга нисбатан 23.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Келгуси фаолиятимизда ҳам электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тегишли мониторинг ва назорат тадбирларини мунтазам равишда амалга ошириб, аниқланган ҳамр бир қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жазонинг муқаррарлиги таъминланиб борилади.

Мажбурий ижро бюроси

Навбаҳор туман бўлими

суриштирувчиси К.Пирматов


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.