Навбаҳор туман ҳокими бир кунини фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга бағишлади.

Навбаҳор туман ҳокими бир кунини фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга бағишлади.

Жорий йилнинг 15 феврал куни Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов тумандаги 3-сектор
ҳудудида жойлашган 12-мактаб фаоллар залида фуқаролар мурожаатларини эшитиш мақсадида
сайёр қабул йиғилиши ўтказди. Ўтказилган сайёр қабулда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, халқ қабухонаси мудири ва барча ташкилот, корхона муассаса раҳбарлари иштирок этди. Мазкур йиғилишда 500 нафардан ортиқ фуқароларнинг турли хилдаги муаммолари тингланди. Шундан 150 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилди. Сайёр қабул давомида 100 нафардан ортиқ аҳолининг коммунал тўловлари тўлашда қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ҳам ташкил этилди ва тўловлар амалга оширилди. Шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, солиқ, банк, кредит, аҳоли бандлиги ва ажрим ёқасида турган оилаларнинг масалаларини ҳал зтиш учун алоҳида штаблар ташкил этилганлиги ҳам кўплаб фуқароларнинг муаммоларини ҳал этилишида ижобий ечим бўлди. 50 нафардан ортиқ фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Шу ернинг ўзида маиший газ балонларига эҳтиёжи бор 100 нафардар ортиқ аҳолига тарқатилиши ҳам "Халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак” деган иборанинг амалдаги исботини яққол кўрсатиб турибди.

Навбаҳор туман ҳокими бир кунини фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга бағишлади.
Навбаҳор туман ҳокими бир кунини фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга бағишлади.
Навбаҳор туман ҳокими бир кунини фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга бағишлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.