ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлили тўғрисида

 

Навбаҳор туманидан тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан 18.12.2019 йил ҳолатига Бош вазир қабулхонасига жами 127 та (мурожаатларнинг 51 та банк кредитлар бўйича, 13 та ер, кадастр ва архитектура қурилиш бўйича, 16 та инфратузулма масаласи, 12 та рухсатномалар ҳужжатларни расмийлаштириш, 5 та солиқ масласи 30 та бошқа масалалар)да норози бўлиб мурожаат қилинган тадбиркорларик субъектлари ҳамда фуқароларларнинг 127 та мурожаатнинг 83 таси (66 %) қаноатлантирилган, 41 та (34%) мурожаатга ҳуқуқий тушунтуруш берилган, 3 таси кўриб чиқиш жараёнидаги мурожаатларни ташкил этган. Шундан Навбаҳор туман Бош вазир қабулхонасига келиб тушган ушбу мурожаатларнинг барчаси «business.gov.uz» ягона интерактив порталига бириктирилиб, назоратга олинган.

Келиб тушган барча мурожаатлар тегишли корхона ва ташкилотларга белгиланган муддатларда ижро этишлик учун юборилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Н.Исаевнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Н.Исаевга:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларни тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал асосида сайёр қабуллар ташкил этиб борилсин.

Бунда тадбиркорлар келиб тушаётган мурожаатлар ваколатли органлар томонидан белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилиши ва ижобий ҳал этилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

3. Тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:

тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш, қайд этилган муаммоларни холисона ва адолатли ҳал этиш, қабулхоналарга келиб тушаётган такрорий мурожаатларнинг ҳар бирига жиддий эътибор қаратиш юзасидан барча зарурий чораларни кўриб борсинлар;

тадбиркорларни мурожаатлари кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг ижро ҳолати тўғрисида «business.gov.uz» ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда ўз муддатларида хабар берилиши борасида шахсий масъулиятлари оширилсин;

тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, шунингдек мурожаатлар ижросига сусткашлик билан ёндашган масъулларга нисбатан қонунчиликдан белгиланган тартибда интизомий жазолари қўлланилиши бўйича огоҳлантирилсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Рахмонов, У.Назаров, З.Худайбердиев, А.Қорабоев, К.Аллаев, И.Хўжаева), туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳ раҳбари (В.Санақулов), тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси (Н.Исаев) тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг сифатли, белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминлаш, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида мурожаатлар таҳлили ва унинг натижалари ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиялари муҳокамасига киритиб борилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Рахмонов), тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси (Н.Исаев), халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.

 

 

 

 

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.