ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Туманда 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармони ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишни кўпайтириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туманда 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини
ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Ж.Худойбердиевнинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2020 йилда тумандаги фермер хўжаликларининг лойиҳалари бўйича дастурлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қорабоев ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Ж.Худойбердиевушбу лойиҳаларнинг бажарилишини назоратга олсин ва ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот тақдим этиб борсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қорабоев ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.