NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING Q A R O R I


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА

НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони.Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

2019 у.(й)" 23 ”декабрь № Қ-1773

 

Туман ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар сувини муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари ва Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2018 йилдаги "Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 422-сон қарорига асосан, вилоят ҳокимининг 30.07.2018 йилдаги 01-09/1908-сонли хати ижросини таъминлаш ҳамда туман ирригация бўлимининг 22.11.2019 йилдаги 181-сонли хатини инобатга олиб, туман ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар сувини муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2018 йилдаги "Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 422-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 30.07.2018 йилдаги 01-09/1908-сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳудудларидаги барча суғориш ва зах қочириш тармоқларининг ҳимоя зоналари магистрал ва хўжаликлараро каналларга 15 метр, хўжаликлараро коллекторларга 12 метр ва ички зах қочириш зовур тармоқларига 7 метр этиб белгилансин.

3. Магистрал, хўжаликлараро каналлар, хўжаликлараро коллекторлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаалари санитария муҳофазасини ҳисобга олиб ифлослантирувчи нарсалар (ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқовалар) ташлаш, шунингдек, заҳарли дорилар, минерал ўғит, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобиллар ёнилғи қўйиш шаҳобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.

4. Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан магистрал, хўжаликлараро каналлар, хўжаликлараро коллекторлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида уларнинг меъёрда ишлашига зарар етказмаган ҳолда қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахтлар ва мавсумий қишлоқ хўжалик экинлари экишга рухсат берилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилиши туман иригация, мелиоратив экспедицияси, санитария эпидемиология, туман табиатни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими нозирлари томонидан таъминлансин.

6. Қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг31.08.2018 йилдаги "Туман ҳудудидаги сойлар, хўжаликлараро ва ички каналлар ҳамда зовурларни муҳофаза зоналари ва қирғоқбўйи минтақаларни белгилаш ҳақида”ги Қ-693-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш ҳамда қонуний кучга кирганидан сўнг давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига юборилишини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Карабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.