Ўзбошимчалик билан уланишнинг оқибати

Ўзбошимчалик билан уланишнинг оқибати

Ичимлик сув тармоғига ўзбошимчалик билан уланган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Навбаҳор туман мажбурий ижро бўлими томонидан туманда олиб борилаётган кенг қамровли тушунтириш-тарғибот тадбирларига қарамасдан, айрим аҳоли истеъмолчилари томонидан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли соҳасида ҳамон ҳуқуқбузарлик содир этилиб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Навбаҳор туман бўлими томонидан ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида, "Янги йўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Б.яшаш ҳовлисида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, туман ичимлик суви таъминоти корхонасига 22.080 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, етказилган зарар тўлиқ ўндирилди. Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 163-моддаси билан энг кам иш ҳаққининг иккидан бир қисми миқдорида яъни 115.500 сўм жарима жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими бошлиғи А.Тешаев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.