Вилоятимизнинг ҳар гўша, мавзеларида, туман ва шаҳарларида, қишлоқ ва овулларида фойдаланишга топширилаётган ўзига хос миллий ва замонавий меъморчилик услубидаги ижтимоий объектларнинг сони борган сари ошиб бормоқда.
Ана шундай масканлардан бири туманимизнинг "Кескантерак” ҳудудида ҳашар йўли билан барпо этилди. Мазкур мақсадлар учун қарийб 5 млрд.сўм маблағ сарфланди.
"Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида Давлатимиз Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида "Ташаббуслар ҳиёбони” нинг айнан ушбу байрам арафасида очилиши туманимиз ёшлари учун катта тантана бўлди.