Туманимизда экотуризим яна биттага кўпайди

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар каби туризмни ривожлантириш соҳасига хам алоҳида эътибор берилмоқда.

Бетакрор табиати ва мусаффо ҳавоси билан ажралиб турувчи "Оқ тепа” деб номланувчи гушада "Учтут Жавоҳир тошлари” МЧЖ раҳбари Қодиров Нодир томонидан умумий қиймати 2,5 миллиард сўм маблағга барча қулайликларга эга замонавий экотуризим лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш ва сайёҳларга қулай шарт –шароитлар яратиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобида 13 километр масофага электр-энергия етказиш учун 1 миллиард сўм ажратилди ва тўлиқ электр-энергияси билан таъминланди.

Мазкур дам олиш масканида миллий таомлар ошхонаси, савдо дукони ва барча қулайликлар эга болалар майдончаси ташкил этилди.

Натижада 10 та янги иш ўрни яратилиб бир вақнинг ўзида 70 га яқин ҳорижий ва маҳаллий сайёҳларга ҳизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида мана шундай замонавий экотуризим биноларини топшириш ҳорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун хизмат қилади. Олиб борилаётган бу каби сай-ҳаракатларимиз бевосита ҳудудга сайёҳлар оқими ошиб, туризм янада ривожланишига хизмат қилади.

 

Туман Маънавият ва маърифат

бўлинмаси раҳбари Х.Худайбердиев

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.