БОЖХОНА СОҲАСИДАГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР ВА ИМТИЁЗЛАР

Мамлакатимизда инвестиция иқлимини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш, бизнесни жадал ривожлантириш учун асос сифатида инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини самарали тартибга солиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, инвестиция жараёнининг маҳсулотни ташқи бозорларда илгари суриш, республиканинг инвестиция салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция киритиш жараёнининг рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ҳамда 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2019 йилдаги "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5643-сон Фармони қабул қилинган.

Фармонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида оптимал божхона-тариф сиёсатини амалга ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялаш, бошқа кўп томонлама савдо-иқтисодий тизимлар билан ҳамкорлик қилиш инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири эканлиги белгилаб берилган.

Шу билан бир қаторда, Навоий вилояти ҳудудида бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, шунингдек, вилоят ҳудудида минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2019 йилдаги "Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 5719-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан «Навоий» эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналар:

ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловидан;

бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмлар, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи биланбожхонатўловларидан (божхонарасмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган қурилиш материаллари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилиши белгиланган.

Бироқ, божхонаимтиёзлари қўлланилган ҳолда олиб кирилган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар уларни олиб кирилган кундан бошлаб уч йил мобайнида реализация қилинадиган ёки бепул ўзгага топшириладиган ҳолатларда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундириб олиниши кўрсатиб ўтилган.

Мамлакатимизда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш борасида божхона соҳасида қўлланиладиган имтиёзлар келгусида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

Туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси У.Сувонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.