“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида очиқ мулоқот ўтказилди

Навбаҳор туманида адлия вазири ўринбосаир А.Ташқулов, АТБ "Турон банк” бошқаруви раиси ўринбосари А.Ташев, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари У.Раззоқов ҳамда "Лимончилик” уюшмаси раиси иштирокида тумандаги 4 та секторда "Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида очиқ мулоқот асосида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоятдаги тижорат банклари ва сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги шу соҳага оид мутасадди идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида 4 та сектор бўйича 500 га яқин аҳоли иштирок этди ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган 31 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди.

Ўтказилган сайёр қабулларда ҳар бир сектор бўйича алоҳида баённома юритилиб, келиб тушган мурожаатлар ижроси 5 кундан 15 кунгача бўлган муддатга назоратга олиниб, ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторда ўтказилган сайёр қабулда "Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи Г.Ҳасанова паррандааччилик фаолияти билан шуғулланишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилиб, фуқаронинг мурожаатини қонуний тартибда кўриб чиқиб, кредит ажратиш масаласини 15 кунда ҳал этиш бўйича АТБ "Қишлоққурилишбанк” раҳбари Ҳ.Омоновга топшириқ берилди.

Туман ДСИ бошлиғи раҳбарлик қилаётган 4-сектордаги "Янги йўл” МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Пирматовнинг лимончилик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам бериш ҳақида мурожаати 15 кунда кўриб чиқиб ҳал этиш бўйича АТБ "Турон банк” вилоят филиали бошқарувчиси С.Гадоевга топшириқ берилди.

3-секторда ўтказилган сайёр қабул давомида АТБ "Турон банк” бошқаруви раиси ўринбосари А.Ташев томонидан     2 нафар кам таъминланган фуқарога тикув машинаси топширилди.

 

 

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.