Қалқонота қишлоғида "Шайх Абул Ҳасан Харақоний” жоме масжиди янги биноси қуриб битказилди.
Қадамжонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев, туман ҳокими Л.Облоқулов ҳамда маҳалла фаоллари ва масжид жамоати вакиллари иштирок этишди. Маросим давомида масжид биносини қайта қуришида иштирок этганлар ҳаққига дуо қилинди. 1 гектар майдонни эгаллаган муқаддас маскан хонақоси бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхонни ўз ичига сиғдира олади.Бир йил давомида қайта қурилган объект таркибидан замонавий таҳоратхоналар, фавворалар ва ҳовуз ўрин олган.