ТУМАНИМИЗДА “САФАРИ-ПАРК” ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Мазкур ташаббус "Страус фарм Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

"Сафари-парк” учун бугунги кунда 59 гектар ер ажратилган. Мазкур паркка Африкадан туяқушдан ташқари, яшаш шароити ҳудуд иқлимига мос келадиган зебра, кенгуру каби ноёб ҳайвонлар келтирилади. Лойиҳа 2020 йилда фойдаланишга топширилади.

Қайд этиш лозим, яқинда мазкур МЧЖ томонидан "Туяқушчиликни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, кўпайтириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда Жанубий Африкадан келган инвестор Герт Томас Ферреира иштирок этган эди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.