ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ УЙЛАРДА

ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ УЙЛАРДА

    

 

 

  Янги-2019 йил Навбаҳор туманига ҳар йилгидан-да қувонч, бахт билан кириб келди. "Бешрабод” массивида қад рослаган 2 ва 3 хонадан иборат 36 та шинам ва ҳозирги замон талаблари даражасига тўлиқ жавоб берадиган уйлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

     Шу куни бу ерда ҳақиқий байрам бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. Хонадонлар калитини ўз эгаларига вилоят ҳокими Қ. Турсунов ва туман ҳокими Л. Облақуловлар тантанали равишда топширдилар. 10 нафар кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар оилаларига туман ҳокимлиги томонидан уйларнинг бошланғич тўлови тўлаб бериш бўйича сертификатларни қабул қилиб олдилар.


Янгиликни таҳрирлади: info - 7-01-2019, 17:28

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.