ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ муаммоларга ечим, орзуларга қанот бағишлади

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ муаммоларга ечим, орзуларга қанот бағишладиЎзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ёшларимизнинг ватанимиз тараққиётига йўналтирилган янгидан-янги ташаббуслари, ғоялари, лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уюшмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бир сўз билан айтганда, Фармон ёш авлоднинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашда қанот бўлаётир.

Туманимизда ҳам "Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида дахлдор корхона ва мутасадди ташкилотлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Ишчи гуруҳлари маҳаллаларда бўлиб, ёшлар билан учрашиб, уларнинг орзу-интилишлари, муаммо ва камчиликлари билан яқиндан танишмоқда.

"Камалак” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ушбу дастур доирасида ташкил этилган бўлиб, унда туманимиз ёшлари вилоят ҳокими Қ.Турсунов билан учрашишди. Тадбирда секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар беришиб, 40 дан ортиқ ечимини кутаётган муаммолар жойида ҳал этилди.

Шунингдек, 40 нафар қизга ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредит асосида 92 млн. сўмлик замонавий тикув машиналари, 3 нафар ёш йигитга 3 млн. сўмлик пайвандлаш ускунаси топширилди. Ижтимоий имконияти чекланган 3 нафар ёш тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш мақсадида 50 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, кам таъминланган 3 нафар оила фарзандларига ҳомийлик асосида 4 млн. сўмлик микротўлқинли печ туҳфа этилди.

Учрашув доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб,72 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

 

Аббос БОБОҚУЛОВ,

                                                                                                       Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.