Навбаҳорда янги лойиҳа

Навбаҳорда янги лойиҳаНавбаҳор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2018 йилги дастурига асосан янги чет элда ишлаб чиқарилган тежамкор асфалт ишлаб чиқаридиган завод Республика Йўл жамғармаси ҳисобидан 5200000000 (беш миллиярд икки юз миллион) сўмга олиб келинмоқда.

Ушбу Асфалт ишлаб чиқарадиган заводни ўрнатиш учун туман ҳокимлигининг 2018 йил 22 майдаги Қ-444-сонли қарорига асосан 0,50 гектар ер ажратилди.

Ушбу завод ишга тушгандан сўнг қўшимча 15 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунда ушбу заводни қуриш учун қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.