ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДААйни вақтда Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг янги тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида жойлаштирди.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини "E-IJRO AUKSION” даги электрон аукционлар орқали юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга бериш ниятидалар. Бунда ваколатли органлар ер участкаларини беришга доир материалларни кўриб чиқиши ва келишиш учун қўшимча равишда "YER ELEKTRON” махсус автоматлаштирилган инфотизим ишга туширилади. Шу тариқа, бутун жараён «инсон омили» истисно этилган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилади. Ушбу механизмни 2018 йилнинг иккинчи ярмиданоқ жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Аукционда иштирок этиш учун белгиланган муддатда электрон ариза бериш ва 10 фоизлик олдиндан тўлов талаб этилади холос. Ер участкасининг минимал қиймати (аукциондаги бошланғич баҳоси) жойлашган зонасига қараб шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ жойлардаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахсларга белгиланган ер солиғининг йиллик ставкаси, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлари, ваколатли органларнинг материалларни келишиш ишлари қийматидан ташкил топади.

Аукционда лот баҳоси ҳақидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи ғолиб бўлади. Аукцион ғолибига ер ажратиш тўғрисидаги қарор расмийлаш-тирилади, шунингдек ерга бўлган ҳуқуқ ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. Агар бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан сизда ҳам қонунчиликка таклифлар бўлса, уларни манзили орқали Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига кириб қолдиришингиз мумкин.

 

Ғайрат БОЗОРОВ.

Навбаҳор туман прокурори катта ёрдамчиси, Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари тингловчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.