Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги XXXVII сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги XXXVII сессияси бўлиб ўтди Жорий йилнинг 21 ноябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, туман ҳокими Б.Бобоназаров бошқариб борди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, дахлдор корхона ва ташкилотлар масъуллари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб кун тартибидаги ҳудудларни коплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б. Бобоназаров маъруза қилди.

Шунингдек, айни масала юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори Н.Исроилов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими раҳбари Ф.Эргашев ҳамда 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Э.Шакировлар ҳам ахборот беришди.

Сессия ишида таъкидланганидек, айни чоғда туманимиз ҳудудида хотин-қизлар, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқишига ўз навбатида, кенг жамоятчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, имом хатиблар ва биз катталарнинг эътиборсизлигимиз ва бепарволигимиз ҳам сабаб бўлган. Сабаби, бир болага етти маҳалла ота-она, деган ҳикмат бор халқимизда...

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши мутахассиси М.Ўсаров, шунингдек, фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини камайтирилган ҳолда мақбуллаштириш, айрим фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини туман заҳира ерлари ҳисобига қайтариш ва янги фермер хўжаликлари ташкил қилиш тўғрисида туман Кенгаши депутати, туман ҳокими ўринбосари Ф.Ражабовларнинг маърузаси тингланди.

Сессия иши сўнггида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.