Ҳоким қарори

2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, "Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”га 186-сонли қарорига асосан ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 25 сентябрдаги 1137-1/01-03-сонли хатини инобатга олиб,

ҚА Р О Р Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхатдагиўртача сонидан 205кишини ташкил этадиган 3,4 фоиз миқдорида,

шу жумладан:

1) ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 11,2 фоиз (23 киши);

2) таълим муассасини тугатган ёшлар учун 49,8 фоиз (102 киши);

3) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 10,7 фоиз
(22 киши);

4) ногиронлар учун 4,4 фоиз (9 киши);

5) туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 12,7 фоиз (26 киши);

6) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 4,9 фоиз (10 киши);

7) одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1,5 фоиз (3 киши);

8) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 4,9 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (банд қилиб қўйилишини ёки ажратилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена қоидаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса квоталанган иш жойларининг умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш жойларининг қолган 75 фоизини яратиш (банд қилиб қўйилганлиги) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиб борилиши таъминласин.

4. Ушбу қарор ижроси ўз вақтида таъминланмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 3-қисмига мувофиқ иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Назаров), бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Мазкур қарорнинг расмий нашрда ва расмий веб-сайтда эълон қилиниши ҳамда адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилиши таъминлансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари К.Аллаев зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Туман ҳокими Б.Бобоназаров

26.10.2017

Қ-1227


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.