Навбаҳор туманида аёллар спортига берилаётган эътибор натижалари

Навбаҳор туманида аёллар спортига берилаётган эътибор натижалари2017-йил 5-август куни Навоий вилояти "Ёшлар”спорт мажмуасида Навоий вилояти Хотин қизлар қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда уй бекалари ўртасида "Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида спортнинг 7 туридан Аёллар спорт фестивали ўтказилди. Ушбу спорт фестивалида Навбаҳор туманидан ҳам 30 нафар аёллар иштирок этишди. Спорт фестивалида қуйидаги натижалар қўлга киритилди.
Сузиш спорт туридан 4 нафар иштирокчи, 4-ўрин
Дартс спорт туридан 1 нафар иштирокчи 3-ўрин
Стол тенниси туридан 2 нафар иштирокчи 2-ўрин
Енгил атлетика спорт туридан 4 нафар иштирокчи 3-ўрин
Волейбол спорт туридан 8 нафар иштирокчи 4-ўрин
Шахмат спорт туридан 1 нафар иштирокчи 3-ўрин
Гимнастирада бўйича 10 нафар иштирокчи 3-ўринларни қўлга киритишди.
Навбаҳор туманида аёллар спортига берилаётган эътибор натижалариЯкунда умумжамоа ҳисобида Навбаҳор туман терма жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллашди ва мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Ғолибларни Навбаҳор туман ҳокими Б.Бобоназаров қабул қилди ва уларни иродали ғалабалари билан муборакбот этдилар ҳамда эсталик совғалари билан тақдирладилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.