Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан Навбаҳор туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Жорий йилнинг 11 апрел куни Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республикамиз ҳудудларида олиб борилаётган ишларга бағишланган ведиоселектор ўтказди.

Ҳурматли Президентимиз томонидан ўтказилаган ведиоселекторда белгилаб берилган вазифа ва топшириқларни сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида туманнингҳудудлари миқёсида туманҳокими (Бешработ ва Кескантерак ҳудудлари), туманпрокурори (Арабсарой ва Янги қўрғон ҳудудлари),Ички ишлар бўлими(Олчин ва Туркистон ҳудудлари) ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи(Янги йўл ҳудуди) раҳбарлигида Ишчи гуруҳлар ташкил этилди ҳамда туманҳокимининг жорий йил 24 апрелдаги Қ-605-сонли қарори билан тасдиқланди.

Ушбу қарорга асосан 103 нафар нафар аъзолардан иборат Ишчи гуруҳлари ташкил этилиб жойларга чиққан ҳолда, халқ билан учрашиб уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиб бериш, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларни ҳаётга тўлақонли ва ўз вақтида тадбиқ этилишини таъминлаш, тегишли ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг зиммасига юклатилган вазифаларидан келиб чиқиб жойлардаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан маъсулият ва жавобгарлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш, вояга етмаганлар ва ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, қишлоқ хўжалигида қонунийликни мустаҳкамлаш, давлат буюртмаларини бажарилишини таъминлаш, фермерлик ҳаракатини қуллаб-қувватлаш, деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқаси учун ажаратилган ер участкаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) ва уларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, фуқароларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини ҳар чоракка мўлжалланган 38 банддан иборат "Йўл харитаси” асосида олиб борилиши белгилаб қўйилди.

"Йўл харитаси”да қўйидаги асосий йўналишлар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, соҳада мавжуд тизимли камчиликлар, уларни хал этишга қаратилган чоралар, муддатлари ва масъул ижрочилар назарда тутилди:

-Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи;

-Тадбиркорликни ривожлантириш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш чоралари;

-Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ишлари;

-Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликни ва қаровсизликни олдини олиш муаммолари;

- Бозорларни тартибга келтириш масалалари;

-Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида ислоҳатларни амалга ошириш, шу жумладан аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, мева-сабзавотчилик ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқларини ривожлантириш:

-Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича бошқа соҳалар жойлардаги энг муҳим масалалар.

Ишчи гуруҳларига ҳар чоракда камида бир маротаба амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммо ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳақида тегишли ҳудуд фаолларига, депутатлар ва бошқа кенг жамоатчилик вакилларига ҳисобот бериш вазифаси юклатилди.

"Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларнинг секторлар бўйича амалга оширилиши юзасидан кунлик ҳисобот маълумотларни олиш, уларни таҳлил этиш ва муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларни куриш учун туман ҳокимлигида махсус мониторинг гуруҳи ташкил этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.