Навбаҳорда Наврўз тантаналари

Навбаҳорда Наврўз тантаналариМуаззам заминимизда майин эсаётган шаббодалар, мусаффо осмонимиз узра озод ва масрур қанот қоқаётган қалдирғочлар юртимизга гўзаллик ва латофат фасли баҳоройни етаклаб келди. Баҳор бу латофат ва назокат, гўзаллик ва эзгулик тамсоли бўлиб қолмасдан, балки миллий байрамларимизни ўзида мужассам этган фасллар келинчаги бўлганлиги боис ҳам барчамиз учун қадрлидир. Шу аснода айтиш мумкинки, яқиндагина бутун халқимиз 8 март-Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки руҳда нишонлади.Навбаҳорда Наврўз тантаналари

Шу кунларда эса табиат уйғониб, баҳор нафаси тобора кучайиб, она заминимиз яшил либосга бурканиб бораётган фарахбахш дамларда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини кириб келаётган умумхалқ айёми-Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугун ўзингиз одамларнинг юзу кўзларига боқиб, бир бирларига бўлган меҳр-оқибат, садоқат, Истиқлол берган озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаётимиздан шукроналик туйғуларини илғашингиз қийин эмас. Тарихий хотирасиз келажак қуриб бўлмайди, деганларидек бугун сизу бизнинг мана шундай осуда ва дориломон кунларга етиб келишимиз осонликча қўлга киритилмаганлигини барчамиз чуқур англаймиз. Бунинг учун эса энг аввало, мустақиллигимиз асосчиси, оқил ва доно йўлбошчимиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг юксак маънавий жасорати, узоқни ўйлаб олиб борган доно сиёсатлари самараси ўлароқ, унутилаёзган маънавиятимиз, она тилимиз, диний бағрикенглик, миллий анъана ва урф-одатларимиз, қадриятлдаримизга эга бўлдик.Навбаҳорда Наврўз тантаналари

Бугунги кунда Наврўз нафаси, Наврўз шодиёналари юртимизда истиқомат қилувчи ҳар бир миллат, ҳар бир элат вакилларини ўзаро бирдамлик, аҳиллик ва бағрикенглик тамойиллари асосида бир оила мисоли бирлаштирганини байрам дастурхони ва сумалак сайллари мисолида ҳам кўриш мумкин.Навбаҳорда Наврўз тантаналари

Бугун эрта тонгданоқ Навбаҳор марказий ўйингоҳи ва "Камолот” маданият ва истироҳат боғи навбаҳорликлар билан гавжум бўлди. Миллий таомлар билан безатилган дастурхон ва буткул миллий тусда безатилган маданият ва истироҳат боғи барча йиғилганларга ўзгача байрам кайфиятини бағишлади. Туман Маданият бўлими ҳамда турли фолклор жамолаларнинг чиқишлари йиғилганларга завқу шавқ бағишлади. Дастурхонларга тортилган миллий таомлар ва ўтказилган миллий ўйинларимиз барча барчанинг қалбига кўтаринкилик руҳини бағишлади.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.