“БИР ФАРЗАНДГА УЧ КИТОБ”

"Одамлар ўқишдан тўхташлари билан фикрлашдан ҳам тўхтайдилар”.

(Д. ДИДРО) .

Дарҳақиқат шундай. Рус ёзувчиси М.Горький бу ҳақда шундай деган эди: "Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман”. Китоб маънавиятимизнинг бир қисми ҳисобланади. Агар мозийга бир назар ташласак донғи тарих саҳифаларида муҳрланиб қолган буюк даҳоларимизнинг етишиб чиқишида ҳам китобнинг бевосита ижобий таъсири бўлган, деб айта оламиз.

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли барча жабҳаларда ўзгариш бўлгани каби маданиятимиз ҳам қайта тикланмоқда, ўзлигимизни англай бошлаяпмиз. Байрамларимиз, миллий маросимларимиз ва урф-одатларимиз сингари китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган эзгу одатларимиз ҳам ўзлигимизга қайтди, дея баралла айтсак муболаға қилмаган бўламиз. Бугун бозорга борамизми, ёки савдо расталарига йўл оламизми, фарзанд ва набираларига китоб совға қилишни мақсад қилган ота-оналар ва бобо-бувижонларга кўзимиз тушади. Яқиндагина қишлоғимиздан яккаю ягона қизини турмушга узатган бир онахон қизининг сепига ҳамюртимиз, шоира Салима Умарова қаламига мансуб: "Менинг келинчак қизим” деб номланган китобни ҳам қўшиб қўйгани кўнгилдагидек иш бўлди.

Яқинда мактабимизда "Бир фарзандга уч китоб” мавзусида хайрия маърафони ўтказилди. Унда мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари, буви ва бобожонлари ҳам иштирок этишди. Ҳайитгул момо Бердиева, Бибигул момо Ҳақназарова, Гулшода Жамилова, Иқбол Адизова ҳамда Илҳом Ахтамовар марафонда фаол иштирок этдилар. Уларнинг ҳар бири болажонларига учтадан қизиқарли китоблар ҳадя этишди.

Китоб-бамисли офтобдир. Болажонларимизга ва яқинларимизга китоб совға қилсак, фойдадан холи бўлмайди, албатта. Чунки китоб том маънода маънавият кўзгусидир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.