Кичкинтой ва Ширинтойлар нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

Карвон маҳалласида "Кичкинтой ва Ширинтойлар” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
"Карвон” МФЙда жами 3-7 ёшли болалар сони 224 нафарни ташкил этади. Шундан ҳудудда 1 та 50 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган бўлиб, 43 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинган. Ҳозирги кунда мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсатгичи 23 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10-июндаги "Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5144 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ташаббускор тадбиркор Шаропов Комил томонидан "Карвон” МФЙда жойлашган собиқ эски ҚВП биносини реконцтрксия қилиш орқали. қуввати 120 ўринли "Кичкинтой ва ширинтойлар" НМТТни ташкил этиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлиги билан 10-сентябрь 2021 йилда 0466-5144/07-сонли билан битим тузилган.
Жами лойиҳа қиймати 3 млярд 065 млн сўмни ташкил этиб,
шундан банк кредити маблағлари ҳисобидан 2 млярд 299 млн сўм, шундан тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан 766 млн сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда жами 3 мляр 065 млн сўмга қуриб битказилган "Кичкинтой ва Ширинтойлар” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликларга эга.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилмоқда. Рус, инглиз тиллари, ментал арифметика, шахмат, гимнастика ва логопед, расм, спорт тўгаракларида малакали мутахассислар танлов асосида қабул қилинган.
Бир сўз билан айтганда,болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун ташкилотда барча имкониятлар яратилган.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.