САЙЁР ҚАБУЛ

Туман ҳокими А.Ўроқов "Қоровултепа" маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар мурожаатлари билан танишди.

Соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдамлар, таълим кредитлари масалаларида фуқаролар мурожаатлари тингланди. 25 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари ўрганилганда, қонунийлик томонидан ёндошилиб, ҳар бир мурожаат учун масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.
Ечими муддат талаб қилинадиган мурожаатлага керакли муддатларда ўрганилиши маълум қилиниб, зудлик билан бажарилиши керак бўлган мурожаатлар сайёр қабул давомида ҳал этилди.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.