Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси абадий қолади

Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси абадий қолади
Бугун, 30 январь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Мамлакат мустақиллигини эълон қилиб, 25 йил давомида бу мамлакатни бошқарган сиёсатчи бугун 79 ёшни қаршилаган бўларди.

Бугун Навбаҳор тумани аҳли ҳам ўзининг биринчи юртбошисини хотирламоқда.Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси абадий қолади

Тумандаги барча таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд кунинг бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда.Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси абадий қолади

Жумладан тумандаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман ҳокимлигида ҳам айни шу мазмундаги тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар давомида муҳтарам Биринчи Президентимиз томомнидан амалга оширилган ишлар тўғрисида тайёрланган видеофильмлар намойиш этилиб У киши томонидан жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида фаҳру ифтихор билан гапирилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.