Пахта йиғим терим мавсумида эришилган натижалар, кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларининг ижобий жиҳатлари

Пахта йиғим терим мавсумида эришилган натижалар, кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларининг ижобий жиҳатлари
Республикада пахта тўқимачилик соҳасида кластери атамаси айнан Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 2017 йилда тажриба тариқасида бошланди. Бу эса ўз навбатида тўқимачилик саноатида 3-4 босқичли қўшимча қийматли маҳсулотлар яратилишига замин бўлди.
Жумладан, Президентимизнинг ПҚ-2687-сонли қарори асосида Навбаҳор туманида 6,6 минг гектар ер майдонида "Навбаҳор текстиль” МЧЖ корхонаси томонидан пахта хом-ашёси етиштирилди. Натижада давлат буюртмаси билан экилганда гектаридан 24-28 центнер олинган бўлса, соҳага кластер тизимини жорий этилиши ҳисобига пахтадан ҳосилнинг олиниш даражаси
35-40 центнерга етказилди.
2017-2022 йилларда текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 баробарга ошиб, 2633,8 млрд сўмни ташкил этди.
2024 йил пахта хосили етиштиришда Навбаҳор туманида кўп йиллардан буён экиб келинаётган "Бухоро-102” нави ўрнига ҳудуднинг тупроқ иқлим шароитига мос Навоий вилоят УзПИТИ томонидан яратилган "С-01” ва "Бухоро-10” навлари экилиши режалаштирилмоқда.
Изланишлар натижасида 2016 йилда Навбаҳор тумани учун истиқболли янги, эртапишар С-01 ғўза нави яратилиб, бугунги кунда Навбаҳор туманида 200 гектардан ортиқ майдонга экилмоқда.
Бундан ташқари, 2020 йилдан буён янги СП-0655 ғўза нави ДНҚ нинг "Грунт” назоратида синалаяпди. Жорий йил якуни билан тезпишар, ҳосилдор, тола сифати юқори янги СП-0656 ғўза нави ДНҚ нинг "Грунт” назоратига топширилди.
Ҳозирда бирламчи уруғчилик лабораторияси С-01, СП-03, СП-04 ғўза навларининг бирламчи уруғчилиги билан шуғулланмоқда.
Булардан ташқари, ЎР ФА Навоий бўлими олимлари билан ҳамкорликда маҳаллий бентонит маъданини кузги бўғдой ва ғўза навларининг уруғларини капсулалаш, вегетация даврида баргидан суспензия қилиш борасида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки натижаларга кўра, 2021 йил якуни бўйича пахтадан 500,0 млн. сўмга яқин, бошқа экинлардан 100,0 млн сўмга яқин, ҳар гектар майдондан ўртача 30,0 млн. сўмдан даромад олиниши кутилмоқда.
Сув танқислигини олдини олиш бўйича 2023-2030 йилларда сув тежайдиган суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича жами 12,0 минг гектар шундан, 4,0 минг гектар пахта, 1,7 минг гектар боғ-ток ва бошқа экинларда томчилатиб суғориш, 4,7 минг гектар майдонларга ёмғирлатиб суғориш (ғалла 1,6 минг гектар, сабзавот 1,6 минг гектар, озуқабоп экинлар 1,5 минг гектар) ва 4,1 минг гектар пахта майдонларида дискрет тизими асосида сув тежовчи технологиялар жорий этилиб 2,6 минг гектарда лазер текислаш ишлари амалга оширилади.
Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 40 млн.м3 сувни иқтисод қилишга эришилади.
2023-2030 йилларда вилоят ҳудуди бўйича жами 18,6 минг гектарга ер майдонларида ерларни шўрланишини камайтирилиши режалаштирилган.
Ҳудудлардаги сув таъминоти оғир бўлган маҳаллалар ўрганиб чиқилиб, гидрогеологик хулосалар асосида 80 дан ортиқ катта ва кичик тик суғориш қудуқлари дастурлар асосида қазилади.
Таҳлилий ҳисоб китобларга кўра, тик қудуқларни қурилиши режалаштирилган 41 та маҳаллардаги 107 гектар томорқа ер майдонларининг сув билан таъминланиши яхшиланади.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.