Меҳнат ярмаркаси

2023 йил 3 октябр куни Навбаҳор туман "Қоровултепа” маҳалла биносида тумандаги "Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар, ёшлар ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, 4 сектор раҳбари ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида кўргазмали ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада тумандаги 35 та корхона ва ташкилотлар 148 та бўш иш ўринлари иштирок этди. Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 8 та хусусий корхоналардан 77 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасини туман ҳокими А.Ўроқов очиб бериб тадбирда бандлик, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтидилар. Меҳнат ярмаркасида ярмарка тумандаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб хамда хусусий ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган махсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида туман солиқ инспексияси бошлиғи 4-сектор рахбари Ф.Эргашев хар бир ташкилот ва хусусий корхоналардаги бўш иш ўринларини кўздан кечириб уларга мос кадрларни танлашда ва хулоса беришда ишрок этдилар. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан ярмарка қатнашчиларига ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Ярмаркага 45 нафар иш изловчи фуқаролар жалб этилди. Ярмаркада 6 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 15 нафар фуқароларга хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 9 нафар фуқароларга Мономарказга касбга ўқишга йўлланмалар берилди.
15 нафар фукароларга ўз таббиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишлари бўйича ва меҳнат қонунчилиги бўйича қизиқтирган саволларига Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.