Навбаҳорлик фидойи устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди

9851;65039;Ўқитувчи, устоз, мураббий... Бу улуғ зотларнинг беминнат хизмати, машаққатли меҳнати, инсоний фазилатлари барчага аён.
127757;Мамлакатимизда ҳар йилнинг 1 октябрь санаси "Ўқитувчи ва мураббийлар" куни этиб белгиланганлиги катта шоду хуррамлик билан байрам қилиниши ҳам ана шундай ҳурмат-эҳтиром ва эъзознинг давлат миқёсидаги ифодасидир.
9851;65039;Навбаҳор туманидаги "Фазилат" базмгоҳида 1-октябрь "Устоз ва мураббийлар" куни муносабати билан устозларга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни ташаккурномалар ва эсдалик совғалар билан тақдирлади. Шунингдек уларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, рағбатлантирилди.
Азиз устозлар!
Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.
Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури.
Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин!

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.