“Қоровултепа” маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Навбаҳор туманидаги "Қоровултепа” маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтмоқда. Сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар қатнашмоқда.
Хабарингиз бор, ушбу ҳудудда "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича аҳоли муаммолари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш жараёнлари давом этмоқда.
Хусусан, 1.6 километр ички йўл шағаллаштирилган, 3.1 километр йўлга асфальт ётқизилган. Маҳалладаги қабристон атрофи панжара билан ўралиб, йўли шағалаштирилди. 5 та трансформаторлар таъмирланди.
Шунингдек, 2989 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 14 нафарига бепул дори дармонлар тарқатилди.
Амалий ишлар давом этмоқда.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.