СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИ НАВБАҲОРДА

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси раиси Қутбиев Шерзод Давлатович Навбаҳор туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида туман ҳокими Азамат Ўроқов ҳамроҳлигида тумандаги "Навкар" маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АФ-44-сонли Фармойишига асосан солиқ тизимини ҳар бир маҳаллага тушириш, маҳаллада аҳоли ва тадбиркорларга «Солиқчи кўмакчи» тамойили асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Фармойишга асосан Навбаҳор туманида ҳам ҳар бир маҳаллаларга солиқ органи ходимлари бириктирилиб, барча солиқ тизимида бўладиган жараёнлар маҳаллаларда йўлга қўйилган ва жараён амалга оширилмоқда, Солиқ Қўмитаси раиси Ш.Қутбиев ҳам ушбу жараёнлар билан танишиб тегишли тавсиялар бериб ўтди.


 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.