Кексаларимиз эъзозда

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишининг белгиланганлиги мазкур соҳани ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Жорий йилнинг 13 сентябр куни туман болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида "Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори К.Аллаев ташаббуси билан шахсий руйхатга киритилган ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар "Кексаларимиз эъзозда” шиори остида байрам тадбирига таклиф этилди. Тадбирга таклиф этилган кекса отахон ва онахонлар туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган куй ва қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.
Тадбир давомида сўзга чиққан кексаларимиз бугунги кунда Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган инсонийлик фазилатлари тўғрисида гапириб, шундай тинч осуда Ватанда яшаётганларига шукронaлар билдиришди.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.