Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар, фуқароларнинг Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланиб бормоқда.
Мамлакатимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар негизида, авваламбор, Конституциямизда белгиланган давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги қоидани амалда татбиқ этишдек эзгу мақсад мужассам экани ҳам айнан шуни тақозо этмоқда.
Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш қонун бузилиши билан боғлиқ салбий оқибатлар, жумладан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни яратиш бевосита Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан йўлга қўйилмоқда.
Жорий йилнинг 4 август куни Навбаҳор тумани "Арабхона” маҳалласида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Сайдуллаев томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбир, шунингдек, сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Тадбирда туман судининг раиси А.Сайдуллаев томонидан фуқароларга, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳар бир шахсда қонунларга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ҳамда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик билан чора кўрилишини, Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутишини тушунтириб ўтилди.
Алишер Сайдуллаев Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.