Ноқонуний валюта савдоси қимматга тушди

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги "Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида, валюта қимматликларига- чет эл валютаси, соф қуйма олтин кириши, мазкур қонуннинг 9-моддасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Навбаҳор туманида яшовчилар Э.Хамидов ва К.Сатторовалар (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг валюта қимматликларини ўтказиш қонунга хилоф эканлигини била туриб, қонун талабларига бўйсунмасдан 2023 йил 25 апрель куни ўзларига тегишли бўлган Навбаҳор туманида жойлашган савдо дўконида фуқаро Г.Б.га ҳар бир АҚШ долларини қора бозор курсида
11 450 сўмдан ҳисоблаб, 3000 АҚШ долларини жами
34 350 000 сўмга сотган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланиб, улардан 3000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилади.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан 2023 йил
21 июнь куни Э.Хамидов ва К.Саттороваларга нисбатан бўлган жиноят иши суд муҳокамасида кўриб чиқилди ва уларнинг айби судда тўлиқ тасдиғини топди.
Суд томонидан Э.Хамидов ва К.Саттороваларни Ўзбекистон Республикаси ЖК 177-моддаси 3-қисмининг "в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, Э.Хамидовга 15.000.000 сўм ва З.Сатторовага 10 500 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган 3000 АҚШ доллари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси
А.Сайдуллаев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.