Сайёр қабули ўтказилди.

2023 йил 26 июль куни Навоий вилоят судининг раиси Х.Кудратов ва Навоий вилоят маъмурий судининг раиси А.Муродовлар томонидан, Навбаҳор туман ҳокимлиги, Навбаҳор туман Халқ қабулхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Навбаҳор тумани Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг сайёр қабули ўтказилди.
Навоий вилоят судининг раиси Х.Кудратов томонидан сайёр қабулда 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, шундан
11 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 4 та мурожаат бўйича тегишли ҳужжатлар билан бирга судга даъво ариза ҳамда шикоят топшириш орқали мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.