Янги йўл маҳалласи фуқаролари билан суд раисларининг сайёр қабул учрашуви

  1.   2023 йил 22 июнь куни Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов, Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Сайдуллаев, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамраевлар Навбаҳор тумани "Янгийўл” маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсасида сайёр қабул ўтказилди. 
  Шунингдек, фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш жиноятлари тушунчаси, оила турмуш муносабатларидаги келишмовчиликлар, никоҳни бекор қилиниши, оилавий низолар оқибатида содир этилаётган жиноятлар, қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва бу борада қабул қилинган қонунлар, содир этилган жиноий қилмиш учун жавобгарлик чоралари ҳақида ҳам тушунчалар берилди. 
  Сайёр қабулда маҳаллада яшовчи хотин-қизларнинг кредит олиш, 
уй-жой масаласида ҳамда моддий ёрдам олиш масаласидаги мавжуд муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
  
  Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.